Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(نُنْسِهَا ) деб ўқишган. (أَوْ نَنْسَأُهَا ) сўзи бир ишни кечиктириш, кечга суриш маъноларини англатади.


(أَوْ نَنْسَأُهَا ) ўқилганда оят, уни кечга сурамиз, яъни, бекор қилмасдан тарк қилиб турамиз, деган маънони англатади. Бу қироатда оят муташобиҳ эмас, муҳкам оятга бўлади. Негаки, бу сўзнинг фақат битта маъноси бор. Усул фанининг қонун-қоидаларига кўра муҳкам муташобиҳни босиб кетади. Шу билан унутиш маъноси четга сурилиб, фақат тарк қилиш маъноси қолади. (نُنْسِهَا ) деб ўқилганда ҳам, (ننسأها ) деб ўқилганда ҳам бекор қилмасдан тарк қиламиз, деган маъно англашилаверади. Чунки ҳар икки қироат ҳам мутавотир ва ҳар иккисининг ҳам маъноси бир.


مَا نَنسَخْ مِنْ آيَةٍ أَوْ نُنسِهَا

Яъни, қайси бир оятни бекор қилмайлик ёки бекор қилмасдан тарк қилайлик...


نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا أَوْ مِثْلِهَا

(Ундан яхшироғини ёки ўшанинг мислини келтирамиз). Яъни, бекор қилинган пайтда Аллоҳ бекор қилинган оятдан кўра яхшироқ бир оятни ёки унга ўхшаган бир оятни олиб келади. (نَنْسَخْ ) шарт феъли бўлиб, (نَأْتِ بِخَيْرٍ مِّنْهَا ) унинг жавобидир. Яъни, қайси бир оятни бекор қилсак, ундан яхшироғини ёки унинг ўхшашини олиб келамиз. Энди (أَوْ نُنْسِهَا ) деган иборанинг ҳам айтилиб ўтилаётганига келсак, модомики, у шартнинг жавобига дахлдор эмас экан, мен шуни рожиҳ кўраманки, бу ибора Аллоҳ Таолонинг айрим оятларни бекор қилиб, бошқаларини бекор қилмасдан қолдириши ҳақидаги билимни ошириш учун зиёда қилинган. Агар «Қайси бир оятни бекор қилсак, ундан яхшироғини ёки унинг ўхшашини олиб келамиз», дейилиб «Ёки уни бекор қилмасдан қолдирсак» ибораси айтилмаса, демак ҳамма оятлар бекор қилинар экан-да, деган тушунча пайдо бўлиб қолиши эҳтимоли туғиларди. «Ёки бекор қилмасдан қолдирсак» иборасининг ишлатилиши билан шу эҳтимол барҳам топиб, биз бекор қилинадиган оятлар ҳам, бекор қилинмайдиган оятлар ҳам борлигига амин бўламиз.

 

Аллоҳ Таолонинг (أَوْ مِثْلِهَا ) деган сўзи ҳақиқий маъносида. Яъни, ўша бекор қилинган оятга ўхшаган бир оятни олиб келамиз. (بِخَيْرٍ مِنْهَا ) деган сўзини эса ҳақиқий маъносида қўллаб бўлмайди. Негаки, бир оятдан яхшироқ яна бир оят бўлмайди. Ҳаммаси Аллоҳнинг каломи. Шунинг учун бу ерда мажозий маънога кўчамиз. Яъни, бу ерда ҳукм,

 

183-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204